1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. АҚШда жонли эфир вақтида журналистни машина уриб кетди

10:22 / 21.01.2022

1.6k

АҚШда жонли эфир вақтида журналистни машина уриб кетди

АҚШда жонли эфир вақтида журналистни машина уриб кетди

Зарбадан кейин журналист ўрнидан туриб репортажни давом эттирган.

 

АҚШда журналистни жонли эфир вақтида машина уриб юборди, бироқ у ўрнидан туриб репортажни давом эттирди.

 

Бу ҳақда WСАЗ телеканали хабар берди. 

 

Журналист Тори Ёрги Дунбардаги студия билан боғланиб, сув қувурининг узилиши ҳақида хабар бераётганда уни машина уриб юборди.

"Ё худойим, мени ҳозиргина машина уриб юборди, лекин мен яхшиман", - деди Ёрги жонли эфирда.

 

Зарбадан сўнг ҳайдовчи аёл журналистдан аҳволини сўрагани эшитилган. Ҳодисадан кейин Тори Ёрги машинани бошқараётган аёлни ва студия бошловчиси Тим Иррни яхши эканлигига ишонтирди ва ҳисобот беришда давом этди.

Журналистнинг тушунтиришича, у машина йўлида эмас, пиёдалар йўлагида бўлган. Унинг сўзларига кўра, воқеа шу қадар тез содир бўлганки, уни машина уриб кетганини дастлаб тушунмаган.

 

Аввалроқ Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида маҳаллий телеканал мухбири Карлос Феррера жонли эфир вақтида иссиқдан ҳушидан кетгани хабар қилинган эди.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика