Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержантлар Турсунов Анвар ва Азамат Кенжаев жорий йилнинг 17—24 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати, «Camp Shelby» ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи-2023» мусобақасида иштирок этишди.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашди.
Ҳарбий хизматчиларимиз 15 кг юк билан 20 км масофага марш югуриш шартини 1 соат 54 дақиқа ичида бажариб мусобақа рекордини янгилади.


