1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда торнадо оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Президент Жо Байден бир қатор округларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

АҚШда торнадо оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

 

АҚШнинг Миссисипи штатида торнадо оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Роллинг-Форк шаҳри табиий ҳодисадан энг кўп зарар кўрди. Шаҳарда юзлаб бинолар вайрон бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

 

АҚШ президенти Жо Байден бир қатор округларда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Жароҳатланганларга ёрдам кўрсатишни топширди. Бунга вақтинчалик бошпана қуриш киради. Бузилган инфратузилмани тиклаш, уйи суғурталанмаганларга имтиёзли кредитлар бериш зарурлигини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2011 йил апрел ойида бу штатда торнадо рўй бериб, 31 киши ҳалок бўлганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика