Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 12 январь куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизмат ўтаётган йигит уйга ўлик ҳолатда қайтгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Қуролли Кучлар Суд тиббий экспертиза маркази мутахассислари томонидан тиббий экспертиза ўтказилган ҳамда Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Текшириш натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади", — дейилади вазирлик хабарида.


