"Aрсенал" бош мураббийи Микел Артета ўз жамоасида “Астон Вилла” футболчиси Дуглас Луисни кўрмоқчи.
"Канонирлар" устози бразилиялик футболчи жамоанинг чемпионлик учун курашидаги имкониятларини кескин оширишига ишонмоқда.
25 ёшли футболчи “Васко да Гама” тарбияланувчиси ҳсиобланади. У 2017 йили “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган ва дарҳол "Жирона"га ижарага бериб юборилган.
"Шаҳарликлар" кейинчалик ҳам унга ўзини кўрсатиш учун имконият бермади. Бунинг оқибати Луис 2019 йили “Астон Вилла”га тўлиқ кўчиб ўтди.


