1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Артета шогирдлари финал остонасидан қайтишди

"Нюкасл" тарихий натижа учун бир қадам ташлади.

Артета шогирдлари финал остонасидан қайтишди

 

"Нюкасл" ва "Арсенал" Англия лига кубогининг финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. Биринчи ўйин (ярим финал икки ўйиндан иборат) бир ой олдин бўлиб ўтган. 7 январ куни Лондон клуби ўз стадионида мағлуб бўлганди (0:2). Бу натижа "Нюкасл"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини сезиларли даражада оширди. Аммо, Артета шогирдлари ўтган дам олиш куни "Сити" дарвозасига бешта гол урди, шунинг учун мухлислар жамоасининг муваффақиятига ишонишганди.

 

Мезбонларга жавоб ўйинида гол уриш учун бор-йўғи тўрт дақиқа кифоя қилди. Ҳаммаси "Арсенал" дарвозабони Давид Раянинг ноаниқ зарбаси ва Александр Исакнинг дарвозанинг юқори бурчагига моҳирона зарбаси билан якунланди. "Нюкасл" кейинчалик яна тезкор қарши ҳужум уюштирди. Бироқ, ажойиб ҳаракатлардан сўнг урилган гол ҳакамнинг қарори билан бекор қилинди. Учрашув ҳаками Саймон Хупер ҳолатни офсайд деб топди.

 

"Арсенал" бунга ўз имконияти даражасида жавоб қайтарди. Вазиятларнинг бирида Мартин Одегорнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. "Нюкасл" асосан қарши ҳужумларга урғу қаратди. Жамоада Гордон-Исак дуэти жуда фаол ишлади. Биринчи бўлим давомида меҳмонларнинг муаммолари яна биттага кўпайди. Габриел Мартинелли майдонга йиқилиб, сонининг орқа қисмини чангаллаб олди. Микел Артета танаффусга қадар уни алмаштиришга мажбур бўлиб, Этҳан Нванерини майдонга туширди. Аввалроқ, Букаё Сака тахминан март ойига қадар, Габриел Жезус эса мавсум охиригача сафдан чиққан эди. Яхшиямки, "Арсенал" аллақачон Англия кубогидан чиқиб кетди. Премьер-лига доирасида ўтадиган "Лестер"га қарши навбатдаги ўйингача ҳали бироз вақт бор.

 

Иккинчи бўлим меҳмонларнинг фаоллиги билан бошланди. Уилям Салиба тезкор ҳаракатларни амалга оширди. Бироқ, "Нюкасл" ҳимояда тартибли ўйнади. Артета шогирдлар қанчалик олдинга интилмасин, улар кутган натижага эришиш имконсиздек туюлди. Балки, жамоа "Манчестер Сити"га қарши ажойиб ғалабага ортиқча куч сарфлаб юборган бўлиши ҳам мумкин. Лига кубогининг жавоб ўйинида меҳмонлар ҳеч нарса қила олишмади. Улар ҳимояда хатога йўл қўйишди ва ҳужумда деярли хавфли вазиятларни вужудга келтириша олмади. "Арсенал" 12 та бурчак тўпини амалга оширди, аммо ҳеч биридан унумли фойдалана олмади. Жамоа футболчиларининг деярли барчаси одатдаги даражасидан паст ўйнашди.

 

"Нюкасл" ҳақли равишда Лига кубоги финалига чиқди. Бу мавсумда жамоа Англиянинг топ-клублари учун даҳшатли туш бўлди. Клуб кубок учун "Ливерпул" ёки "Тоттенҳем" билан кураш олиб боради. Финал март ойининг ўрталарида бўлиб ўтади. "Нюкасл" 1955 йилдан бери (Англия Кубогини қўлга киритган) буён йирик ички мусобақаларда ғалаба қозона олмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика