1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Асила Мирзаёрова ва Довурхон Кароматовга уй совға қилинди

Қарши шаҳрида паралимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

Асила Мирзаёрова ва Довурхон Кароматовга уй совға қилинди

 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 августидан 8 сентябрга қадар Париж ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилди ва унда ўзбекистонлик спортчилар делегацияси сафида қашқадарёлик 8 нафар пара спортчи 6 та спорт туридан 21 та лисензия бўйича баҳсларда иштирок этди.

 

Улар сафида Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш беллашувларида иштирок этган Асила Мирзаёрова 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда Ўзбекистон делегациясига биринчи олтин медални олиб берди ва 28 йил давомида сақланиб келган Паралимпия рекордини янгилади.

 

Шунингдек, пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида иштирок этган қашқадарёлик Довурхон Кароматов бронза медалини қўлга киритди ва иккинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди.

 

Қарши шаҳрида ғолиб ва совриндор паралимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Муротжон Азимов спортчиларни ва уларнинг яқинларини вилоят аҳли номидан самимий табриклади ва уларга тантанали равишда уй совға қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика