1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Aтлантика океанида янги бўрон пайдо бўлди, унга Элза деб ном берилган

У аллақачон Гаити ва Доминикан Республикасига етиб борган ва Куба, AҚШнинг Флорида штати томон ҳаракатланмоқда. Шамолнинг максимал тезлиги ҳозирда соатига тахминан 130 км га етган.

Aтлантика океанида янги бўрон пайдо бўлди, унга Элза деб ном берилган

Гаитида ҳокимият хавфсизлик нуқтаи назаридан одамларни қирғоқ ҳудудларини тарк этишга чақирди. Довул дарахтларни қулатди, электр таъминотини тўхтатди, инфратузилмани бузди ва экинларни йўқ қилди.

Худди шундай ҳолат Кариб денгизининг бир нечта штатларида - Барбадос оролида, Цент-Лусия, Цент-Винцент ва Гренадинларда ҳам кузатилмоқда.

Довул ҳақида огоҳлантириш, шунингдек, Ямайка, Доминикан Республикаси ва Кубанинг бир қатор провинсиялари томонидан эълон қилинган. Доминикан Республикасида расмийлар бўрон арафасида одамлар учун 2,4 мингдан зиёд бошпана ташкил қилди, у ерда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда ва сув тошқинлари истисно этилмаяпти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика