Австралия сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Фаластинни давлат сифатида тан олади. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Энтони Албнезенинг маълум қилди.
У бу қарорни Фаластин ташқи сиёсатини ўзгартирадиган тарихий қадам деб атаган.
“Исроил ва Фаластин давлатчилиги барқарор эмас экан, тинчлик фақат вақтинчалик бўлиши мумкин”, - дея қўшимча қилди у.
2024 йил июл ойи охирига келиб, Фаластин давлатини БМТга аъзо 193 мамлакатдан 147 таси расмий равишда тан олган. 2025 йилда Франция, Буюк Британия, Канада ва Малта ҳукуматлари ҳам Фаластинни тан олиш режалари борлигини эълон қилганди.


