Мамлакат жануби-шарқидаги Виктория штатининг Мельбурн яқинида кучли ёмғир сабаб уйларни сув босди.
Маҳаллий фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, сув тошқини Виктория штатининг катта қисмини вайрон қилган, камида 500 та уй сув остида қолган ва шунчасида ташқи дунё билан алоқалари узилган.
Виктория штатидаги сув тошқини сабабли фавқулодда вазият янада ёмонлашиши кутилмоқда.
Хавфли шароитлар Янги Жанубий Уэльс штати ва Тасмания орол штатининг айрим ҳудудларида ҳам кузатилган.
Мамлакатнинг жануби-шарқий соҳилларида рекорд даражадаги кучли ёмғир туфайли сув тошқини хавфи туфайли минглаб аҳоли эвакуация қилинди.


