1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим мутахассисликларга қабул фақат давлат гранти асосида амалга оширилади

Шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги бир қатор лавозимларда ишловчи ходимларнинг маоши 50 фоизга оширилади.

Айрим мутахассисликларга қабул фақат давлат гранти асосида амалга оширилади

 

Президент қарори билан айрим клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида амалга оширилади. Қарорга кўра, аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш мақсадида, жумладан:

 

  • ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий этилади;
  • бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматлари интеграция қилинади;
  • руҳий ҳолати бузилган шахслар дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминланади;
  • аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлиги мустаҳкамланади.

 

Бундан ташқари, 1 июлдан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига айлантирилади. Шунингдек, 2023 йил 1 августдан қуйидагилар жорий этилади: 

 

  • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;
  • стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суисидолог;
  • стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

 

Маълум қилинишича, 2023/2024 ўқув йилидан «Психиатрия», «Тиббий психология» ва «Наркология» клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади.

 

Шунингдек, қарор билан 1 июлдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларидаги психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика