1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

БААда ўзбек тили ўргатилиши мумкин

Ўзбекистон бош консули БАА Маданият вазирлигининг Дубайдаги бошқармаси вакили билан учрашди.

БААда ўзбек тили ўргатилиши мумкин

 

 Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйиш мумкин. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

 

Ўзбекистон бош консули Камол Икромов БАА Маданият вазирлигининг Дубайдаги бошқармаси вакили Анвар Ғолам Муҳаммад Абдуллоҳ билан учрашди.

 

Қайд этилишича, мулоқот давомида ББАда ўзбек маданияти марказларини очиш, биргаликда маданий тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Томонлар БААдаги йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида Ўзбекистон бўлимларини очиш ва келажакда ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.

 

“Учрашув якунида Бош консулхона томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг илмий марказлари, университет ва йирик кутубхоналари илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика