1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Баҳолаш ҳисоботларини текширишда янги қоидалар жорий этилди

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш киритилди.

Баҳолаш ҳисоботларини текширишда янги қоидалар жорий этилди

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш ҳамда экспертиза жараёнларини тартибга солиш ва рақамлаштириш мақсадида «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш киритилди.

 

Ўзгаришларга мувофиқ:

 

  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилган ҳолда экспертизадан ўтказилиши амалга оширилади;

  • 2024 йил 1 мартдан бошлаб баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га мажбурий тартибда киритилади.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2023 йилдан кучга кирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика