Индонезиянинг Бали оролида вулқоннинг фаол отилиши туфайли камида 26 та халқаро ва маҳаллий авиақатновлар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, бу ҳолат 14 мингдан ортиқ йўловчининг режасига таъсир кўрсатди.
Чоршанба куни эрталаб вулқон 1 километр баландликка кул булутини ҳавога чиқариб, хавфли ҳолат юзага келтирган. Шу сабабли Denpasar халқаро аэропорти фаолиятида узилишлар кузатилди.
Singapore Airlines Бали ва Сингапур ўртасидаги тўртта рейсни бекор қилганини маълум қилди. Ҳиндистон, Сингапур ва Австралиядан Балига парвоз қилиши режалаштирилган камида 14 та рейс таъсирга учради.
Расмийлар вазиятни диққат билан кузатмоқда ва йўловчиларга парвоздан олдин авиаташувчилар билан боғланишни тавсия қилмоқда.


