Бангладешда ёғингарчилик ортидан бошланган тошқин катта вайронагарчилкларга сабаб бўлди. Бу ҳақда "Чаннел НевсАциа" хабар берди.
Натижада 4 миллиондан ортиқ одам ҳалокат зонасида қолиб кетди. Шунингдек, камида 41 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Мамлакат шимоли-шарқидаги аксарият ҳудудлар сув остида қолган, кучли ёмғир давом этгани сайин вазият ёмонлашмоқда.
Ўз навбатида, расмийлар армия кўмагида офат зонасида қолган аҳолини қутқариб, ёрдам кўрсатмоқда. Экологлар иқлим ўзгариши мамлакатга кўпроқ табиий офатлар олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.


