«Барби» фильми идеал қўғирчоқ дунёсидан ҳақиқий дунёга ўтган Барби ва Кеннинг ҳикоясидир.
1 миллиард долларлик Барби фильми ортида турган ўша жамоа фильмнинг давомини суратга олишга ҳозирлик кўрмоқда, деб ёзади The Sun ўз манбаларига таяниб.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирданоқ манфаатдор томонлар суратга олишни бошлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
"Барби фильми устида ишлаган жамоа давомий фильм устидаги ишларни муҳокама қилиш учун боғланди. Шубҳасиз, раҳбарлар фильм давоми учун биринчи фильмдаги каби жамоа ишлашини хоҳлашади", — дея таъкидлаган манба.
Фильм продюсери Маргот Робби, режиссёри эса Оскарга номзод Грета Гервиг. Фильмда бош ролларни инглиз актёрлари Риту Аря, Эмералд Феннелл, Нкути Гатва ва Кингсли Бен-Адир, ирландиялик юлдуз Никола Кофлан ва шотландиялик Шерон Руни ижро этган. Британиялик қўшиқчи Дуа Липа сув париси сифатида намоён бўлади ва фильмнинг саундтрекида акс этади.
Аввалроқ "New York Times" «Барби» фильми бошқа Варнер Брос фильмларига қараганда тезроқ 1 миллиард доллар ишлаб топгани ҳақида хабар берган эди. Маргот Робби ва Раян Гослинг иштирок этган сурат 17 кун ичида шундай миқдорни йиғди.
Грета Гервиг режиссёрлигида суратга олинган Барби фильми Украина прокатидаги энг яхши натижа билан қайд этилди.


