"Барселона" спорт директори Деко "Манчестер Юнайтед" спорт директори Жон Мурто билан учрашиб, эҳтимолий трансферларни муҳокама қилди. Хави кетганидан кейин янги келадиган бош мураббий номи ҳозирча маълум бўлмасада, "Барселона" раҳбарияти ҳозирданоқ жамоани кейинги мавсумда кучайтиришни режалаштирган.
Учрашувда муҳокама қилинган футболчилардан бири "Хетафе"да ижара асосида ўйнаётган Мейсон Гринвуд бўлди. Аввалроқ, 22 ёшли англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"га қайтишни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган йилнинг январь ойида Гринвуд зўрлашда айбланиб, футболдан четлатилганди. 2023 йилнинг февраль ойида полиция футболчига нисбатан жиноий иш қўзғатишни тўхтатди. Унинг шартномаси 2025 йилда тугайди, шунинг учун "Барселона" уни арзон нархда сотиб олиши мумкин.


