Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Томас Тухелнинг жамоадан кетганини эълон қилди. Клуб ва мутахассис биргаликда 2025 йилнинг 30 июнида тугаши мўлжалланган ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди. Тухел жорий мавсум охирида "Бавария"ни тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел 2023 йилнинг март ойида "Бавария"ни қабул олган эди. Унинг қўл остида жамоа 2022/2023 йилги мавсумда Бундеслигада ғолиб чиққан.
Жорий мавсумда Бундеслиганинг 22-туридан сўнг "Бавария" пешқадам «Баер»дан 8 очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


