"Бавария" франциялик мутахассис Зинедин Зиданни жорий мавсум якунида Томас Тухел кетганидан кейин бўш қоладиган Мюнхен клубининг янги бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда .
Манбага кўра, ҳозирча томонлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар бўлмаган. Зиданнинг ўзи «Бавария»ни бошқариш имкониятини қизиқиш билан кўриб чиқмоқда, чунки унинг фикрича, бу франциялик мураббий муваффақиятга эришган "Реал Мадрид"га ўхшайди. Бу жамоа ҳам ажойиб тарихга эга ва мукаммал иш шароитларини таклиф қилишга тайёр.
Такидланишича, "Бавария" раҳбарияти Мюнхен клубининг собиқ вингери Франк Риберини Зиданга ёрдамчи бўлишини истамоқда.


