АҚШ Президенти Жозеф Байден 20-22 февраль кунлари Польшага боради. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.
Бундан олдин поляк ҳукумати бу бўйича Америка етакчисига расмий таклиф жўнатгани айтилганди. Россиянинг Украинага қарши босқини бир йиллиги арафасида бу рамзий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Оқ уй раҳбари Польша Президенти Анжей Дуда ва "Бухарест тўққизлиги" давлатлари (Больгария, Венгрия, Эстония, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Чехия) етакчилари билан музокара ўтказади.
Шунингдек, АҚШ Президенти Польшада Владимир Зеленский билан ҳам учрашиши мумкин. Бу ҳақда аввалроқ бир қатор нашрлар хабар берганди, аммо шу пайтгача бу расман тасдиқланмаган.