1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Байер” ва “Лион” Азмунни қўлга киритмоқчи

“Байер” ва “Лион” клублари “Зенит” ҳужумчиси Сердар Азмунни эркин агент сифатида қўлга киритиш бўйича дастлабки музокараларни бошлади.

“Байер” ва “Лион” Азмунни қўлга киритмоқчи

 

Хабарларга кўра, иккала жамоа ҳам ҳужумчини ёзда, Санкт-Петербург клуби билан шартномаси тугаганидан сўнг ўз сафига қўшишни хоҳламоқда.

 

Жорий мавсум Сердар Азмун “Зенит” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг Санкт -Петербург клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Трансфермаркт интернет портали эронлик футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби айни дамда Россия чемпионатида 10-турдан кейин 23 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.

 

Аввалроқ, Исконинг “Лион”га ўтиши тахмин қилинаётгани ва Левандовски янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика