Тошкентда «Иннопром. Центральная Азия» халқаро кўргазмаси доирасида Беларусь ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашув ўтказди.
Бу ҳақда кўргазмада иштирок этиш учун Тошкентга келган Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда маълум қилган.
«Беларусь томони зарур инфратузилма, режалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр. Бу каби қарор қабул қилинса, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деган Головченко.


