«Тахминан 3:35 ларда портлаш каби кучли шовқиндан уйғониб кетдим. Бу хабарни ёзаётганимда яна учта портлаш содир бўлди», — деб ёзади вилоят губернатори Вячеслав Гладков Тelegramда.
Кейинчалик Гладков аниқлик киритишича, дастлабки маълумотларга кўра, Белгород вилоятидаги Старая Нелидовка қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори ёниб кетган.
«Ҳозиргина Головинский қишлоқ аҳоли пункти раҳбари Денис Золотухин билан боғландим. Дастлабки маълумотларга кўра, Старая Нелидовка қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори ёнмоқда», — деб ёзди Гладков.
Вилоят губернатори сўзларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан жабрланганлар йўқ. Шунингдек, тур жойлар ва уйларнинг шикастланиш ҳолатлари қайд этилмаган.


