Жуд Беллингҳемнинг Мейсон Гринвудни ҳақорат қилгани бўйича иш тўхтатилди. Ла Лига Жуд Беллингҳемнинг "Хетафе" билан баҳсда (2:0) ҳамюрти Мейсон Гринвудни "рапист" (зўравон) дея ҳақорат қилгани тахмин қилинган (97% тасдиқланганди) вазият юзасидан олиб борилаётган терговни тўхтатди.
Манбага кўра, мутахассислар Жудни баҳсли эпизодда Мейсонга айнан нима деганини аниқлай олишмаган. Айрим мутахассисларнинг версиясига кўра, Жуд Гринвуд билан тўқнашиб кетганидан сўнг уни "ахлат" деган.


