Бен Кингсли ислом цивилизацияси даҳолари ҳақида бутун дунёга сўзлайди

“Маърифат акс-садоси” фильми туркумида “Oskar” мукофоти соҳиби Бен Кингсли Марказий Осиёнинг буюк шахсларини дунёга танитади.

Бен Кингсли ислом цивилизацияси даҳолари ҳақида бутун дунёга сўзлайди

Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Оскар” мукофоти соҳиби  Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади. “Маърифат акс-садоси” туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда “Форс шаҳзодаси” фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди.

 

“Маърифат акс-садоси” — бу буюк цивилизациялар овозидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон бугун жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда. Биз буюк шахслар, цивилизациялар ва кашфиётлар ҳақида — дадил, ёрқин ва замонавий тарзда сўзлаш, дунёни илҳомлантириш ниятидамиз”, — дейди Ислом цивилизацияси маркази директори ва WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика