1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

10:28 / 28.05.2024

565

Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Бу 128 700 сўмни ташкил қилади.

 

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 майдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди. Унга кўра, энди бензин учун компенсация миқдори 2024 йил II чоракдан бошлаб 128 700 сўмни ташкил қилади.

 

Маълумот учун, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил II чорагида 55 фоизга оширилиб 116 180 сўмни ташкил қилган эди, III чорагида эса ушбу миқдор 119 640 сўмга, IV чоракдан бошлаб 120 660 сўмга, 2024 йил I чорагида 124 780 сўмга оширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бензин учун компенсация тўловлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан молиялаштирилади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика