1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Бир йилдан буён қидирилаётган шахс ушланди

У «Lacetti» автомобилида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Бир йилдан буён қидирилаётган шахс ушланди

 

Кеча Учтепа туманида «Хамкор-29» тадбирига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинган.

 

 Маълум бўлишича, у туманнинг Заргарлик кўчаси Ал-Хоразмий айланма ҳаракатида «Ласетти» русумли автомобилини бошқариб келаётган пайтида тўхтатиб қолинган.

 

 Ушбу фуқаро Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Қизилжар ҚФЙда рўйхатда турувчи 27 ёшли Ж.M. планшетдаги мавжуд Ўзбекистон Республикаси ИИВ «АБД» тизимидан текширилганида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 272371/2021-92ДГ-сонли жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан 2021- йилнинг 29 май кунидан қидирувда эканлиги аниқланган.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика