1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Биз ЖЧ-2034 учун ариза топширишни режалаштирмаяпмиз»

Қозоғистон спорт вазирлиги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

«Биз ЖЧ-2034 учун ариза топширишни режалаштирмаяпмиз»

 

Қозоғистон 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш истаги ҳақидаги маълумотни рад этди. Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон ва Ўзбекистон 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи экани ҳақида  хабарлар чиққан эди. Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги мамлакат мусобақани ўтказишни режалаштирмаганлигини маълум қилди.

 

«Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қозоғистон футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Аммо шуни таъкидлаймизки, Қозоғистонда жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, шу сабабли мамлакатимиз чемпионат учун ариза топширишни режалаштирмаяпти», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика