Бу ҳақда Энтони Блинкен Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
"Секторнинг тинч аҳолиси қулай шароитлар пайдо бўлиши биланоқ уйларига қайтишлари керак. Ғазо секторидаги гуманитар вазият ёмонлашмоқда", — деди АҚШ ташқи сиёсат идораси бошлиғи Иорданияга ташрифи чоғида.
Блинкен Исроил Ғазо секторидаги тинч аҳолини яхшироқ ҳимоя қилиши зарурлигига ишора қилмоқда.
АҚШ Давлат котиби Яқин Шарқ бўйлаб сафари доирасида Ғарбий Соҳил, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Мисрга ҳам ташриф буюради.
Энтони Блинкеннинг сафари Ғарб давлатларининг Яқин Шарқда можаро авж олишига йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтирган паллага тўғри келмоқда.


