1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БМТ бош котибига Исроилга кириш тақиқланди

У Яқин Шарқдаги кескинлашувни қоралаган эди.

БМТ бош котибига Исроилга кириш тақиқланди

Исроил ТИВ раҳбари Исроил Кац Антониу Гутерришни “персона нон-грата” деб эълон қилди.

 

Бу қарор Гутерришнинг Эроннинг Исроилга қарши ҳужумига муносабатини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

 

Расмий Тел-Авивга кўра, гўёки Гутерриш ҳужумни сўзсиз қораламаган.

 

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Гутерриш Яқин Шарқдаги кескинлашувни қоралаган эди.

 

“Мен Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайишини қоралайман. Буни тугатиш керак. Бизга ўт очишни тўхтатиш мутлақо зарур”, — деб ёзганди у Х ижтимоий тармоғида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика