БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги Ғазо секторида жабрланганлар учун зудлик билан 104 миллион доллар гуманитар ёрдам изламоқда.
Пул ташкилотнинг Ғазо секторидаги бошпаналаридан жой сўраган 250 минг кишини озиқ-овқат, ноозиқ-овқат товарлари, тиббий ёрдам ва уй-жой билан таъминлаш ва ҳимоя қилишга йўналтирилиши режалаштирилган.
Агентликнинг қўшимча қилишича, хусусан, аёллар, болалар, ногиронлар ва қариялар ёрдамга муҳтож.
"Бўлаётган воқеа аллақачон мисли кўрилмаган инсонпарварлик фожиасидир. Қандай шароитда бўлишидан қатъи назар, можаро пайтида қоидалар қўлланилади ва бу истисно эмас. Сув, озиқ-овқат ва дори-дармонларга эга бўлиш учун қочиб кетадиган жойи йўқ тинч аҳолига ёрдам зудлик билан бўлиши керак ", дейилади агентлик хабарида.
Ташкилотнинг минтақадаги фаолияти учун жорий маблағ октябрь ойи охиригача етарли бўлади.


