Бугун пойтахтимизда "БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги" мавзусида халқаро анжуман бошланди.
Гибрид форматда ўтадиган тадбирда ХХР, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бошқа минтақалар мамлакатларидан 600 нафарга яқин юқори мартабали шахс, миллий ва хорижий таҳлилий марказлар етакчи экспертлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари қатнашмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов модераторлик қилмоқда. Анжуман ўз ишини 4-мартгача давом эттиради.
Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан мурожаатнома ўқиб эшиттирилди.


