Халқаро суд Эроннинг хорижий активларни музлатиш масаласида АҚШга қарши даъвосини қисман қаноатлантирди. Энди Вашингтон Теҳронга товон тўлаши керак. Bu ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.
Суднинг фикрича, Қўшма Штатлар Эроннинг хорижий активларини музлатиб, 1955 йилда мамлакатлар ўртасидаги дўстлик шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бузган. Компенсация миқдори va тўлаш тартибини мамлакатлар ўзлари ҳал қилишлари керак. Келгуси икки йил ичида келиша олмасалар, судьялар бу масалани алоҳида кўриб чиқадилар. Халқаро суднинг қарорлари мажбурийдир va шикоят қилиниши мумкин эмас. Шу билан бирга, судда мамлакатларни ушбу қарорларни бажаришга мажбурлаш механизмлари мавжуд эмас. Илгари АҚШ ҳам, Эроннинг ўзи ҳам БМТ Адолат судининг бошқа қарорларини эътиборсиз қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Молия вазирлиги Эронга ҳарбий дронлар, жумладан, Шаҳед-136 uchun эҳтиёт қисмлар етказиб берган Хитой компанияларига нисбатан санкциялар жорий этаётганини маълум қилган эди.


