1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БМТда Фаластин бўйича халқаро конференция ўтказилади

Франция ва Саудия Арабистони ҳамраислигидаги конференцияда икки давлат ечими масаласи муҳокама қилинади.

БМТда Фаластин бўйича халқаро конференция ўтказилади

Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат ечимини яратиш йўллари муҳокама этиладиган Фаластин бўйича халқаро конференция БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 28-30 июль кунлари бўлиб ўтади.

 

Конференцияга ҳамраислик қиладиган Франция ва Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий ваколатхоналари БМТга аъзо давлатларга таклифнома жўнатди.

 

"Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат барпо этиш бўйича юқори даражадаги халқаро Фаластин конференцияси 28-30 июль кунлари бўлиб ўтади", — дейилади мактубда.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюцияси билан ташкил этилган мазкур конференция аввалроқ 17-20 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Исроилнинг 13 июнь куни Эронга ҳужуми ортидан тадбир қолдирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика