Халқаро олимпия қўмитаси ижроия кенгаши Халқаро бокс ассоциациясининг тан олинишини бекор қилишни тавсия қилди.
Маълум қилинишича, 22 июнь куни ХОҚ томонидан ташкил этиладиган навбатдан ташқари йиғилишда мазкур тавсия ҳамда 2024 йилги Париж Олимпиадасида боксчиларнинг иштироки билан боғлиқ масала ҳам кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, йиғилишда Халқаро бокс ассосиасиясини Париж-2024 Олимпиадасида бокс мусобақаларини ўтказишда бошчилик қилиш ҳуқуқини тиклашни рад этди. Бунга қадар Токио-2020 ўйинларида бокс мусобақалари Қўмита бошчилигида ўтказилган эди.


