1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Бўлажак стоматологлар ишини баҳоловчи робот яратилди

04:56 / 21.05.2023

1.0k

Бўлажак стоматологлар ишини баҳоловчи робот яратилди

Бўлажак стоматологлар ишини баҳоловчи робот яратилди

Олимлар келгусида бундай роботлардан кенг фойдаланишни мақсад қилган.

 

Россиянинг Пермь миллий тадқиқот политехника университети ва Перм давлат тиббиёт университети олимлари ўзаро ҳамкорликда бўлажак стоматологлар учун махсус симулятор яратди.

 

Мазкур робот технологияси талабалар билим ва маҳоратини автоматик тарзда баҳолаб, худди бемор сингари кўрсатилган тиббий хизмат сифати ҳақида фикр билдира олади.

 

Симуляторга ҳақиқий эмал қаттиқлигига эга резина ва пластмасса материаллардан тайёрланган алмаштирилувчи тишлар ўрнатилган.

 

У тўрт турдаги стоматологик хизмат, яъни кариесни даволаш, коронка тайёрлаш, тишни олиб ташлаш ҳамда каналларни муолажа қилишга мўлжалланган.

 

Машғулот чоғида талабалар амалиёт турига кўра, одатий монолит ёки махсус рангли тишлар ҳамда пломбалардан фойдаланишлари мумкин. 

 

Бу инновацион ишланма орқали таълим олувчилар инсон тишлари тузилиши билан бир хил макетда тадқиқот олиш имконига эга бўлади.

 

Қолаверса, махсус дастурлаштирилган нейротармоқ олиб ташланган тишлар ёки уларнинг бурғуланган қисмлари чуқурлиги, кенглиги, текислиги ва бошқа хусусиятларини сониялар ичида таҳлил қилиб, бажарувчининг маҳорат ва кўникмасини автоматик баҳолайди.

 

Бундан ташқари, симулятор ўтилган амалий машғулотлар ва маърузалар мавзулари бўйича саволлар ҳамда тест топшириқлари орқали талабаларнинг билим даражасини текширади.

 

Россиялик олимлар келгусида тиббиёт кадрлари тайёрлаш жараёнида бундай роботлардан кенг фойдаланишни мақсад қилган.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика