1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Болаларда номаълум касаллик аниқланмоқда

ЖССТнинг баёнотига кўра, хасталик қорин оғриғи, диарея, қайт қилиш сингари аломатлар билан намоён бўлмоқда.

Болаларда номаълум касаллик аниқланмоқда

 

Дунёнинг қатор мамлакатларида тарқалаётган номаълум инфекция болаларнинг жигарига жиддий зиён етказмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти куни кеча бўлиб ўтган брифингда ушбу хавфли хасталик юзасидан қўшимча маълумот берди.

 

Қайд этилишича, мазкур вируснинг белгилари ҳам, асоратлари ҳам гепатитники билан жуда ўхшаш. Аммо текширувларда у гепатитнинг ҳеч бир, яъни А, B, С, D ва E турларига мансуб эмаслиги маълум бўлди.

 

Ҳозиргача бу хасталикка чалинган болалар сони Буюк Британияда 114, Испанияда 13, АҚШда 9, Данияда 6, Ирландияда 5, Исроилда 2 нафарни ташкил этмоқда. Нидерландия ва Италияда ҳам 4 нафардан ўғил-қизда инфекция аниқланди. Қолаверса, Франция  ва Норвегиядан икки нафардан, Бельгия ҳамда Руминияда эса бир нафардан беморда вирус қайд этилди.

 

Таҳлилларга кўра, беморлар орасида бир ойлик чақалоқдан 16 ёшли ўcмирларгача бор. Энг ёмони, улардан бир нафари касаллик асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.

 

Умуман, ҳозир инфекцияни юқтирганларнинг ўн фоизи ҳаёти жиддий хавф остида. Уларда тезкор жигар трансплантацияси ўтказиш талаб этилмоқда.

 

ЖССТнинг баёнотида хасталик қорин оғриғи, диарея, қайт қилиш сингари аломатлар билан намоён бўлаётгани айтилади. Аксарият ҳолларда юқори тана ҳарорати кузатилаётгани йўқ.

 

Аммо дастлабки таҳлилларга кўра, 74 нафар бемор болада аденовирус асоратлари кузатилган. Шунга қарамай, мутахассислар касалликнинг келиб чиқиши қайсидир турга мансуб мавжуд вируслар билан боғлиқ, деган аниқ хулосани айтишга шошилгани йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика