Ижтимоий тармоқда гўдак фарзандига нисбатан турли шаклдаги қийнаш ва уни хавфга солувчи ҳаракатлар қилган A.Б.нинг гаров эвазига ҳибсдан чиққанлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 21 декабрь куни A.Б.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а,Б» бандлари, 112-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро A.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, ТИИБ ВШга жойлаштирилган ва бугунги кунда ҳам шу ерда сақланмоқда.
A.Б. томонидан боланинг онаси З.X.га муттасил тазйиқ ўтказилиб келинганлиги инобатга олиниб, 2023 йил 28 декабрда З.X.га ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзанди A.X.нинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.


