Болгария президенти Румен Радев 2 февраль куни Миллий ассамблеяни тарқатиб юборди. У муддатидан олдин парламент сайловларини 2 апрелга белгилади.
Болгария раҳбари, шунингдек, сайловлар олдидан муваққат ҳукуматни тайинлади. Энди 55 ёшли мустақил сиёсатчи Ғалаба Донев кейинги парламент янги аъзоларини сайламагунча Болгария ҳукуматини вақтинча бошқаради.
Маълумот учун: Болгария Социалистик партияси ҳукуматни шакллантира олмагани сабабли Болгарияда икки йил ичида бешинчи марта парламент сайловлари ўтказилади.


