Боливия шимолидаги тошқинлар оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Расмийлар жабрланган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Мамлакатда сўнгги ярим асрдаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Бразилия билан чегарада Акре дарёси қирғоқларидан тошиб, сатҳи 12 метрга кўтарилган. Мамлакатлар ўртасидаги халқаро кўприк хиралашган.
Кобижа шаҳрида қизил огоҳлантириш эълон қилинди. 400 дан ортиқ уй сув остида қолган. Юзлаб оилалар эвакуация қилинган, бироқ айрим аҳоли талончиликдан қўрқиб, офат ҳудудида қолмоқда.


