1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Боқий шаҳар Ўзбекистон ўқитувчилари учун эшигини очади

Ўқитувчилар икки кун давомида "Боқий Самарқанд" мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.

Боқий шаҳар Ўзбекистон ўқитувчилари учун эшигини очади

 

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумхалқ байрамининг асосий тадбири бўлиб ўтади.

 

Тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган республикамизнинг 700 нафар устоз-мураббийлари иштирок этади.

 

Ўқитувчилар икки кун давомида "Боқий Самарқанд" мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.

 

Айтиш жоизки, Самарқанд шаҳридаги "Буюк ипак йўли" халқаро туризм маркази илк бор дунёнинг 14 давлати раҳбаридан иборат Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзолари кенгашига мезбонлик қилган эди. Мазкур мажмуада юксак даражада ўтказилаётган навбатдаги тадбир айнан ўқитувчи ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан бўлиб ўтмоқда.

 

Айни дамда Самарқандда тантанали тадбирга тайёргарлик жараёни кечмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика