«Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида транспорт ҳамкорлиги соҳасидаги жуда муҳим ҳужжатлар – юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисидаги Битим ва транспорт соҳасидаги боғлиқлик Дастури имзоланади» — Норов.
«Бош мақсад – бизнинг қуруқлик ва денгиз портларимизни жаҳон бозорлари билан мустаҳкам боғлайдиган ягона транспорт маконини шакллантиришдан иборатдир.
Биргаликда Транскаспий “Ўрта йўлаги”ни келажакда Ташкилот давлатларининг ягона транспорт тизимига интеграциялашуви учун платформага айлантиришимиз мумкин», — ташқи ишлар вазири Владимир Норов.


