Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов коронавирусга қарши Moderna вакцинаси билан эмланди

9 август куни Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида идора раҳбарияти ва ходимларини эмлаш тадбирлари бошланди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов коронавирусга қарши Moderna вакцинаси билан эмланди

 


Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилиб, аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида фикр билдирган. Шунингдек, Умурзоқов бошқа раҳбар ва ходимларни Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг ўзиларига маъқул туридан фойдаланиб, иложи борича тезроқ эмланишга чақирган.

 

Эълон қилинган суратлардан кўриш мумкинки, бош вазир ўринбосари Moderna вакцинаси билан эмланган.

 

 

10 август ҳолатига кўра, вазирлик марказий аппарати ходимларининг 61 фоизи, қуйи ташкилотлар ходимларининг 70 фоизи ва ИЦВ ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 85 фоизи эмланган. Қолганлар илгари эмланган ёки охирги 3 ой ичида COVID-19 билан касал бўлган ёки эмланишга қарши тиббий кўрсатмалари бор ходимларни ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика