1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бўстонлиқда машина сойга тушиб кетди

У ФВВ ходимлари томонидан олиб чиқилган.

Бўстонлиқда машина сойга тушиб кетди

 

Кеча, 1 апрель куни соат 17:33 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Қорамозор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Оқсоқ ота” сойининг бир қирғоғидан иккинчи қирғоғига ўтишга ҳаракат қилаётган автотранспорт воситасида носозлик юзага келиб, транспорт воситаси сой ичида қолиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига дарҳол Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси ва Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослашган ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган. Махсус техника ёрдамида автотранспорт воситаси хавфсиз ҳудудга чиқарилган.

 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика