1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Бўстонлиқда Қизил Китобга киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди

У қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилган.

Бўстонлиқда Қизил Китобга киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди

 

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қўнғир айиқ териси топилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

 

Қайд қилинишича, Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли Ахсарсой ҳудудида назорат рейд тадбирлари ўтказилганда, қўнғир айиқнинг териси топилган. Ашёвий далил Фанлар академияси Зоология институти томонидан ўрганилганида Тян-Шан қўнғир айиғига тегишли экани маълум бўлган. Шунингдек, ўрганиш давомида айиқ номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилгани, териси қолдирилиб, бошқа қисмлари олиб кетилгани аниқланган.

 

Қўнғир айиқ заиф, кенг, бироқ мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган. Уни овлаш тақиқланган.

 

Ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар Тошкент вилояти ИИББга юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика