Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, ёнғин 29 август куни тунда Бурчмулло ўрмон хўжалигига қарашли 1,5 гектар ер майдонида содир бўлган. Ҳудуддаги қуруқ ўт ва шоҳ-шаббалар ёнган.
Таъкидланишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ёнғин 01:50 да тўлиқ бартараф қилинган, дейилади ФВБ хабарида.


