Бу ҳақда туман ҳокимининг матбуот котиби хабар берди.
"Яна бир янгиликни айтмоқчиман. Бундан буён кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди. Тажриба тариқасида Боёвут туманида маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасида сайланади. Бир умрлик орзум шу, энди биринчи сектор раҳбари сифатида кенгаш мажлисида секторлар қаторида пастда ўтириб, нейтрал ҳисобот топшираман, яъни ўзим кенгаш раиси вазифасини амалга оширмайман", – деган у.
"Gazeta.uz"нинг Ураловага таяниб ёзишича, туманга давлат раҳбарининг ташрифи белгиланмоқда.
"Эртага сизлар билан учрашади, ҳокимни алоҳида, кенгашни алоҳида қилиб бераман дейди, сизларни фаолликларингни назорат қилади энди. Эртага сенаторлар, доимий ишлайдиган депутатларга шароит қилиб берамиз, ойлик оласиз. Депутатлар Боёвутда фаол бўлгани учун ҳам айнан шу ердан бошлашаяпти", — деган ҳоким.
Дилфуза Уралованинг таъкидлашича, ҳозирда депутатларнинг ойлик маошини ҳал қилиш юзасидан тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
"Тўғри, бақирамиз, чақирамиз, лекин, бу ривожланишимиз учун. Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги гуруҳ келиб кетди", — деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё ҳокими 9 туман ва шаҳар раҳбарларига жиддий огоҳлантириш бергани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.


