1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Бразилия термаси янги рекорд ўрнатди

Кеча ЖЧ-2022 саралаш гуруҳ босқичининг 16-тур учрашуви бўлиб ўтди.

Бразилия термаси янги рекорд ўрнатди

 

Ушбу учрашувда Бразилия терма жамоаси Парагвайни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

 

Шу тариқа Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 32 тага етказиб олди ва Жанубий Америка жамоалари ўртасида янги рекорд ўрнатди.

 

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси бу кўрсаткич бўйича жаҳон рекордига эга ҳисобланади. Испанлар 1993 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда жаҳон чемпионати саралашида 66 ўйинда мағлубиятга учрамаган.

 

Маълумот ўрнида: Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг 16 ўйинида Бразилия терма жамоаси 39 очко жамғариб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Аввалроқ, Месси бразилиялик ҳакамни хаёлпарастликда айблагани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика