Бразилия жанубида кузатилаётган кучли сув тошқини оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 60 киши бедарак йўқолган.
Рио-Гранде-ду-Сул штатида содир бўлган ёмғирлар 265 та муниципалитетга зарар етказди. Натижада 350 мингдан ортиқ аҳоли жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрелдан бери Бразилиянинг жанубий қисмида ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. 1 май куни Рио-Гранде-ду-Сул губернатори Эдуардо Лейте сув тошқинлари етказган зарар туфайли минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилди.


