1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БРИКС саммитида қўриқчилар Си Цзинпиннинг ёрдамчисини залга киритмади — видео

Воқеа Хитой раисидан ортда қолган ёрдамчи унга етиб олиш учун югурганида юз берди.

БРИКС саммитида қўриқчилар Си Цзинпиннинг ёрдамчисини залга киритмади — видео

 

Хитой раҳбари Си Цзиньпин BRICS саммити мажлислар залига кириб келаётганда унинг ортидан кечикиб югуриб келаётган ёрдамчисини қўриқчилар бегона шахс деб ўйлаб, тўхтатиб қолишди. Аммо шунга қарамай у олдинга интилишда давом этганидан сўнг қўриқчилар эшикни ёпиб, Хитой раҳбари ёрдамчисини қўлга олишди. 

 

Кутилмаган воқеа блок раҳбарларининг тадбирга келиши пайтида олинган видеотасвирга тушиб қолган. Кадрларда Си Цзиньпин ортга бир ўгирилиб, кейин яна хотиржамлик билан олдинга кетаётганини кўриш мумкин.

 

Маълумот ўрнида: 22-24 август кунлари Йоханнесбургда BRICS саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка давлатлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келган. Россия президенти Владимир Путин саммитда видеоконференция орқали иштирок этишини маълум қилган.

 

Бугунги кунда BRICS бешта давлатни бирлаштиради, лекин 23 та давлат, жумладан Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлар иқтисодий блокка қўшилиш истагини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика